ҲАЙВОН СЎЙИШНИНГ СУННАТЛАРИ1. Сўйиш ишини кундуз куни бажариш суннатдир. Ҳанафий мазҳаби бўйича кечаси ҳайвон сўйиш макруҳи танзийҳийдир. Имом Тобароний Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом кечаси қурбонлик қилишдан қайтарганлари ҳақида сўзланган.
2. Сўювчи ҳам, сўйилаётган ҳайвон ҳам қиблага юзланган бўлиши. Ҳайвон сўйиш ҳам ибодат ҳисобланади. Ибодат эса қиблага қараб қилинади. Пай-ғамбаримиз алайҳиссалом ҳам сўйиш ишини қиблага юзланиб адо қилганлар.
3. Сўйиладиган ҳайвонни мулойимлик билан чап биқинига ёнбошлатиш. Бошини юқори кўтариш. Сўювчи ҳайвоннинг ҳалқуми терисидан тортиб туриб, у ҳалқумдан ажрагандан кейин пичоқ тортади. Мол ва қўйларнинг ўнг оёғини бўшатиб, типирчилашига имкон яратилса, яхши бўлади.
4. Сўйганда томирларнинг ҳаммасини кесиш ва тез ҳаракат қилиш керак.
5. Пичоқни ҳайвонга кўрсатмай яхшилаб ўткирлаб олиш лозим. Бир ҳайвонни бошқасининг кўз ўнгида сўймаслик керак.
6. Ҳайвонга мулойим муомала қилиш керак. Уни кўтариб ерга урилмайди. Оёғидан ушлаб судралмайди. Бу каби ишларнинг барчаси ҳайвонни ўлимидан олдин қийнаш бўлади.
"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан
Ижтимои-тармоқларимиз👇
Instagram |
Vk |
Facebook |
@iMuslimin' rel='nofollow'>YouTube |
Ok |
ДзенДўстларингизга ҳам улашинг👇
══════ ❁✿❁ ═════
☪
@Rivoyatlar ☪
➖➖➖➖➖➖➖➖➖