Мигрантларга янги чеклов: қурилишга ишга келганлар куръер ёки таксичилик қила олмайди
Россияда меҳнат мигрантларига чекловлар ўрнатиш, дискриминация қилиш асосий масалага айланган айни кунларда мигрантларни фақат битта иш берувчида ишлашга мажбур қилишмоқчи.
«Известия»га кўра, «Россия Федерациясида чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритиш таклиф қилинмоқда.
Ушбу ўзгартиришлар 2025 йилнинг иккинчи чорагида қурилиш соҳасида ишлай бошлайди. Бу борада РФ Қурилиш вазирлиги мигрантлар устидан назоратни кучайтиришга ёрдам беради.
Янги ўзгартиришларга кўра, меҳнат мигрантлари битта иш берувчида ишлаши керак бўлади. Унинг патентида ҳозиргидек ходимнинг ихтисослиги эмас, балки у ишлайдиган компания кўрсатилади.Бундан Россияда қурилишда ишлашга келганларнинг куръер ёки такси ҳайдовчиси бўлишига йўл қўймаслик кўзланган.
👉 @ChimyonliklarUz - энг тезкор ва мухим янгиликлар каналига аъзо бўлинг❗️