Youtube - блогерчиси кўчадаги йигитларни тўхтатиб "антиқа" таклиф айтяпти.
Блогер: — Сенга 2000 минг риёл бераман, эвазига сен онангга телефон қилиб, «Она, мен сизга оқман, сизни ёмон кўраман», дейсан.
Йигит: — Йўғе, қандай айтаман буни?!
Блогер: — Яна 1000 қўшаман, шу гапни айтсанг 3000 риёл (тахминан 800$) оласан.
Йигит: — Хўп, ҳаракат қилиб кўраман.
Йигит онасининг рақамини терганди блогер қизиқиб қаради: — Кўрайчи, онангнинг исмини нима деб ёзгансан? — Меҳр-муҳаббат булоғи!..
Йигит: — Ҳайронман, онам нима деб жавоб беришларини билмаяпман, урушиб берадиларми ёки...
Онаси телефонни кўтарди:
Йигит: — Ассалому алайкум, онажон!
Она: — Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Йигит: — Аҳволингиз қандай, онажон?
Она: — Алҳамдулиллаҳ, яхши болам.
Йигит: — Она, сизга икки оғиз гапим бор эди, шуни айтмоқчиман.
Она: — Айтақол, болам.
Йигит гапларини қўшиқ қилиб айта бошлади:
Онажоним, эй дунёдаги бебаҳом, борлиқдаги тенгсизим!
Сиз энг қимматлигимсиз, сиз менинг қалбимдасиз!
Сиз мен учун оламсиз, сиз менинг ҳаётимсиз, сиз мен учун энг гўзал хилқатсиз!
Мен эса сизнинг ҳаққингизни адо этолмаётган ношуд фарзандман, она! 😢
@Abuayusuf_official